Даҳшат! Эркак ўз хотини ва боласини 16-қаватдан пастга улоқтирди

Даҳшат! Эркак ўз хотини ва боласини 16-қаватдан пастга улоқтирди

Москвада хотини ва боласини 16-қаватдан улоқтирган 39 ёшли россиялик шахс тергов изоляторига юборилди. Бу ҳақда 29 август, пайшанба куни Россия Тергов қўмитасининг пойтахт бошқармаси ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Суд жиноят ишини тергов қилиш жараёнида гумонланувчини ҳибсга олиш тўғрисидаги терговнинг илтимосномасини қаноатлантирди. Айбланувчи камида 25 октябргача тергов ҳибсхонасида қолади.

25 август куни аҳоли турар-жой биноси деразалари остидан ҳаёт белгилари бўлмаган аёл ва чақалоқни топиб, полицияга қўнғироқ қилган.

Хавфсизлик кучлари етиб келиб, оила бошлиғи ўзини қулфлаб қўйган хонадонга бостириб киришди. У оғир аҳволда токсикология бўлимига ётқизилган. Эркак аввал болани деразадан, кейин эса хотинини улоқтирган. Воқеа содир бўлган пайтда эркак ва унинг рафиқаси кучли таъсир кўрсатадиган моддалар остида бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!