"Челси" "Барселона" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Челси" "Барселона" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби "Барселона" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни ўз сафига чорламоқда.

Relevo нашрининг хабарига кўра, "аристократлар" раҳбарияти 33 ёшли габонлик борасида каталонияликларга 14 миллион евролик таклиф билан чиққан, бироқ "Барса" уни рад этган.

"Кўк-анорранглилар" амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган Обамеянгни сотиш орқали 25 миллион евро ишлаб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, форвард ўтган мавсумнинг ўртасида "Арсенал" билан шартномасини бекор қилиб, "Барса" ўйинчисига айланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!