Чарльз III нинг илк хорижий сафари маълум бўлди

Чарльз III нинг илк хорижий сафари маълум бўлди

Буюк Британия қироли Чарльз III илк хорижий ташрифини Францияга амалга оширади. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.

Ташриф октябрь ойида бўлади. The Telegraph’нинг қайд этишича, Елизавета II ҳукмронлигининг охирги етти йилида ҳеч қайси хорижий давлатга бормаган, шу сабабли янги қирол “ўтказиб юборилган имконият ўрнини тўлдириши керак”. Чарльз Эммануэль Макрон билан Африкани “яшиллаштириш” лойиҳасини муҳокама қилади.

Шунингдек, Буюк Британия ТИВ ташрифдан ЕИ билан муносабатларни нормаллаштиришда фойдаланмоқчи.

Бундан ташқари, қирол Германияга ҳам бориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Чарльз III 10 сентябрда қирол деб эълон қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!