Буюк Британия разведкаси россиялик дипломатларни кузатмоқда

Буюк Британия разведкаси россиялик дипломатларни кузатмоқда

Буюк Британия разевдка хизмати МI 5 махсус хизматлар ходимлари ва ҳарбийларни мамлакат ҳудудидаги Россия дипломатларига нисбатан ҳушёрликни оширишга чақирди. Бу ҳақда The Daily Mirror хабар берди

Хабар берилишича, идоранинг махфий ҳужжатида Россия элчихонасининг дипломатик автомобиллари рақамлари келтирилган ва улар ортидан кузатув қўйиш тахмин қилинмоқда. Машиналарнинг ҳар қандай ҳаракати ва ҳар сафар бирор жойга борганда салонда бўладиган кишилар сони ёзиб борилади.

МI 5 томонидан қайд этилишича, жорий йилнинг март ойида 23 нафар россиялик дипломатнинг мамлакатдан чиқариб юборилиши «Кремлнинг маълумот йиғиш бўйича имкониятларига жиддий зарба берган». Идоранинг фикрича, энди Россия ТИВнинг мамлакатда қолган ходимлари жосусликда  иштирок этиши мумкин.

Manba:daryo.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!