Буюк Британия катта миқдордаги сармоялар билан Шотландия мустақиллигининг олдини олмоқчи

Буюк Британия катта миқдордаги сармоялар билан Шотландия мустақиллигининг олдини олмоқчи

Борис Жонсон бошчилигидаги ҳукумат Шотландиянинг Буюк Британиядан ажралиб чиқишига йўл қўймаслик учун ҳудуддаги йирик инфратузилма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун кўп млрдлик маблағларни йўналтиришга тайёрланмоқда деб ёзмоқда The Times.

Таъкидланишича, ҳозирда мамлакат расмийлари Шотландиядаги транспорт лойиҳаларига ва миллий соғлиқни сақлаш тизимига сармоя киритиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, Лондон маҳаллий ҳукуматни четлаб ўтиб, Шотландиянинг аниқ муниципалитетларига бюджетдан тўғридан-тўғри маблағ йўналтирмоқчи.

Бундан ташқари, бизнесни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари доирасида ҳукумат Aбердин ва Инвернесс портларига имтиёзли солиқ шартларини назарда тутадиган махсус мақом бериши мумкин. Нашрнинг ёзишича, Бирлашган Қироллик ҳукумати Шотландия аҳолисига битта давлатда бирга яшашнинг афзалликларини «сўз билан эмас, балки амалда» намойиш этишни истайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!