Буюк Британия бош вазири консерваторлар етакчиси лавозимидан четлатилди

Буюк Британия бош вазири консерваторлар етакчиси лавозимидан четлатилди

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Надим Захавини Консервативлар партияси раиси лавозимидан олиб, вазирлар маҳкамасидан четлатди.

“Мустақил текширув якунида вазирлик кодексининг жиддий бузилиши аниқланди. Натижада сизни Жаноби Олийлари ҳукумати таркибидан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қиламан”, — дейилади Сунак Захавига юборган хабарда.

Текширув давомида маълум бўлишича, Захави давлат лавозимини эгаллаб туриб, солиқ соҳасида қатор қонунбузарликларга йўл қўйган.

Надим Захави 5 миллион фунт стерлинг атрофида солиқ қарзи борлиги айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!