Бухоролик Жулетта 7 кишини 9 минг долларга туширди

Бухоролик Жулетта 7 кишини 9 минг долларга туширди

Ички ишлар органларига Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи фуқаро, 61 ёшли Раъно Д.дан ариза келиб тушди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

У ўз мурожаатида Жулетта Х.га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган. Маълум бўлишича, Жулетта Раънонинг ўғлини Жанубий Кореядаги автозаводлардан бирига ишга жойлаб қўйиш эвазига 1500 долларни олиб, ваъдасини бажармаган.

Тергов ишлари давомида асли Бухоро вилоятида яшовчи 55 ёшли Жулетта ҳеч қаерда ишламаслиги ва фуқароларни хорижга ишга жўнатиш ваколати йўқлиги маълум бўлди. Шунингдек, у Раънодан олган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини тан олган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гумонланувчининг худди шу турдаги яна бошқа жиноятларга ҳам алоқаси борлиги аниқланди. Жумладан, Жулеттага ишонган яна олти киши ҳозирда ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилган.

Жабрланганлар орасида Тошкент шаҳридан ташқари, Навоий ва Бухоро вилоятида яшовчи фуқаролар ҳам бор. Гумонланувчидан кўрилган зарарнинг умумий миқдори 9 минг АҚШ долларини ташкил этди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!