Бухорода ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд бўлмаган шахс оқланди

A A A
Бухорода ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд бўлмаган шахс оқланди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2014 йил 10 июндаги ҳукмига кўра Ч.З. Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда,10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган қисми 2012 йил 5 декабрь ҳамда 2013 йил 12 декабрдаги амнистия актларига асосан учдан бир қисмига қисқартирилган.

Суднинг ҳукмига кўра, Ч.З. 2009 йилнинг 4 апрель кунидан 2011 йилнинг 25 январь кунига қадар Бухоро вилоят ИИБ ишлаб келиб, масъул мансабдор шахс бўлгани ҳолда, 2009 йилнинг октябрь ойида “Газлинефтгазқазибчиқариш” унитар шўъба корхонасига қарашли нефт конларидан доимий равишда нефт маҳсулотларини ўғирлаб сотиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган, Ромитан туманида яшовчи, фуқаро С.А., Н.Ҳ. ҳамда уларнинг терговда шахси аниқланмаган жиноий шериги “Мадиёр”ларнинг Хоразм вилоятидан ноқонуний йўллар билан дизел ёқилғиси олиб келаётганлиги ҳолатини аниқлаб, ушбу ҳолатни моддий манфаатдорлик эвазига расмийлаштирмаслик ва қонуний чора кўрилишини таъминламаслик хусусида вилоят ИИБ ЙҲХБ 2-сафарбарлик гуруҳи командири Ҳ.Қ. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2009 йил октябрь ойида Бухоро вилояти ИИБнинг маъмурий биносидаги хизмат хонасида пора олиш-беришдаги воситачи фуқаро А.О. орқали 3.000 АҚШ долларини пора тариқасида олганликда;

Шунингдек, 2009 йил декабрь ойида вилоят ИИБ алоҳида йўл-патруль хизмати 2-сафарбарлик гуруҳи командири лавозимига тайинланган Ҳ.Қ. дан унинг номзодини шу лавозимга тавсия этиб, қўллаб-қувватлагани эвазига ундан моддий манфаатдорлик кўрсатишини талаб қилиб, бунга эришиб, ўз хизмат хонасида ундан 10.000 АҚШ долларини пора тариқасида олганликда;

Худди шунингдек, 2010 йил тахминан июнь-июль ойларида ўз қўл остидаги, вилоят ИИБ алоҳида йўл-патруль хизмати иккинчи сафарбарлик гуруҳи командири лавозимида ишловчи Ҳ.Қ.ни хизмат хонасига чақириб, “Эпика” русумли автомашина сотиб олганлиги боис унинг фаолияти тўғрисида турли салбий фикрлар пайдо бўлиши, бу учун у камида ишдан кетиши мумкинлигини тушунтириб, раҳбар сифатида унинг фаолиятини ҳар томонлама муҳофаза қилишни ваъда бериб, эвазига моддий манфаатдорлик кўрсатишини талаб қилиб, ўз хизмат хонасида ундан 10.000 АҚШ долларини такроран пора тариқасида олганликда айбли деб топилган.

Кассация шикоятида, Ч.З.нинг айбсизлиги ва ҳаракатида жиноят таркиби йўқлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд ҳукмини бекор қилиб, Ч.З.ни оқлаш хусусида ажрим чиқариш сўралган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 22-моддаси талабларига кўра, суд жиноят юз берганлигини, унинг содир этилишида ким айбдорлигини, шунингдек, у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиши, ишда юзага келадиган ҳар қандай масалани ҳал қилишда айбланувчини ёки судланувчини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳолатларни аниқлаши ва ҳисобга олиши лозим.

Ушбу кодекснинг 463-моддаси 1-қисмига мувофиқ, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади, айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларни текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд ҳукми тўғрисида”ги 2014 йил 23 майдаги 7-сонли Қарорининг 4-бандига мувофиқ, иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши мумкинлиги, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши кераклиги, судланувчини жиноятни содир қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозимлиги;

далиллар мақбуллиги нуқтаи назаридан баҳоланишида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган тушунтиришларга амал қилиниши лозимлиги;

далилларни баҳолаш жиноят иши учун аҳамиятли бўлган мавжуд ҳолатлар ҳақидаги хулосаларни тасдиқловчи, рад этувчи ёки шубҳа остига олувчи фактлар ёки нарсалар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган тақдирдагина ишга алоқадор деб эътироф этилиши;

текширув натижасида ҳақиқатга мувофиқ эканлиги аниқланган далиллар ишончли деб ҳисобланиши, судланувчининг айбдорлиги (айбсизлиги) тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган далиллар ҳукмда нафақат кўрсатилиши балки, суд томонидан нима учун улар ишончсиз деб топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари асослантирилган бўлиши лозимлиги;

ҳукмда судланувчининг жиноий ҳаракатларини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган далилларга асосланганда, суд уларнинг мазмунини ёритиши ва тегишли баҳо бериши лозимлиги;

5-бандида, “Судларнинг эътибори, ЖПКнинг 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилиши;

судлар ҳукм ЖПКнинг 26,90 ва 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари кераклиги”ги ҳақида тушунтиришлар берилган.

Бироқ суд, судланган Ч.З. га нисбатан айблов ҳукми чиқаришда қайд этилган қонун талаблари ва Олий суд Пленумининг раҳбарий тушунтиришларига риоя қилмаган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми “б” бандида (2001 таҳририда), масъул мансабдор шахс томонидан пора олганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Мазкур жиноятнинг объекти давлат ҳокимияти, бошқарув ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳисобланиб, объектив томондан пора олиш мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий наф кўришида ифодаланади.

Суд, судланган Ч.З.ни учта айб эпизодлари бўйича пора олганликда айбли деб топар экан, ҳукмда у пора берувчиларнинг манфаати учун қайси ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик эвазига пора олганлигини ва бу айнан қандай далиллар билан исботланганлигини ёритиб бермаган.

Судлов ҳайъати, мазкур жиноят иши бўйича пора предмети бўлмагани ва аниқланиб олинмагани, Ч.З.нинг пора олганлиги иш ҳолатлари билан тасдиқланмагани сабабли, тергов органи ва биринчи босқич суди томонидан гувоҳ сифатида сўроқ қилинган Ҳ.Қ., А.С. ва бошқаларнинг, судланган Ч.З.га пора бергани ҳақидаги кўрсатувиларини ишончга сазовор эмас деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Олий суди раиси, Миллий хавфсизик хизмати раиси, Ички ишлар вазири томонидан 2014 йил 23 июнда имзоланган “Порахўрлик жиноятлари ҳақидаги ариза ва хабарларни кўриб чиқиш, бу тоифадаги жиноят ишларини тергов қилиш ва судда кўришда қонун талабларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшма кўрсатманинг 8.1-бандида, аризачининг кўрсатмаси, шахснинг айбига иқрорлик кўрсатмалари билан тасдиқланган ҳолатлар ҳам бошқа объектив далиллар аниқланмаган тақдирда айблаш учун етарли асос бўла олмаслиги инобатга олиниши;

8.2-бандида, шахсга айб эълон қилишга фақат объектив далиллар мажмуигина асос бўлиши мумкинлиги, бунда, далиллар доирасини пора берувчи ва у билан боғлиқ шахсларнинг кўрсатмалари ҳамда айбига иқрорлик кўрсатмалар билан чегаралаб қўймасдан, шахсни айблаш учун пора предметининг олиниши, қонунлар билан белгиланган тартибда почта-телеграф ва электрон жўнатмалари, аудио ёки видеоёзувлар, телефон ёки бошқа мосламалар орқали амалга оширилган сўзлашувлар аниқланиши каби аниқ мезонлар билан асослантириш шартлиги (жиноят устида ушлаш ҳолатлари бундан мустасно);

8.3-бандида, арзнинг ёки айбига иқрорлик кўрсатмаларининг ҳаққонийлиги, ихтиёрийлиги, ҳар қандай тазйиқлардан холилиги синчковлик билан текширилиши ҳамда айбига иқрорлик кўрсатмалари, объектив далилларсиз, шахснинг айбини исботловчи “устун” далил сифатида эътироф этилишига йўл қўйилмаслиги кераклиги қайд этилган.

ЖПКнинг 112-моддасига кўра, гумон қилинувчининг у содир этган жиноят ҳақидаги кўрсатувлари ва айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши, бу иқрор бўлиш мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган тақдирдагина, уни айблаш учун асос қилиб олиниши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23-моддасига кўра, айбдорликка оид барча шубҳалар, башарти уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши лозим. Қонун қўлланилаётганда келиб чиқадиган шубҳалар судланувчининг фойдасига ҳал қилиниши керак.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддасига мувофиқ, қилмишида жиноят таркиби бўлмаган шахс айбсиз деб топилиши лозим.

Қайд этилганларга асосан, судлов ҳайъати 2019 йил май ойининг 22 кунидаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2014 йил 10 июндаги З.Ч.га оид ҳукми бекор қилиниб, унинг харакатида Ўзбекистон Республикаси ЖК 210-моддаси 3-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан оқланган.

 

А. Шайдоев,

КСҲ-№ 4-04/54-19-сонли ажрими

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро вилоят суди раисининг

ўринбосари


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Финландия ташвишда: "Агар Украина бўйича тинчлик келишувига эришилса..."

Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.

"Манчестер Сити"нинг Ўзбекистондаги ҳамкори маълум бўлди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби Ўзбекистоннинг "Artel" компанияси билан ҳамкорлик қилади.

Путин айрим шахсларнинг маблағларини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади. Улар кимлар?

Ҳукумат Марказий банк билан келишилган ҳолда, оила аъзоларининг ҳар бири учун ойига 10 минг рубль миқдорида лимит белгилаган.

«Бусиз иложи йўқ»: Зеленский Украина Россия активларисиз яшай олмаслигини айтди

Киев режими раҳбари Владимир Зеленский Украина мусодара қилинган Россия активларисиз яшай олмаслигини айтди, деб ёзади Sky News.

Энди шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланади

Ёмғир сувини йиғадиган 17 та иншоот барпо қилинади. Бу сувлар дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатилади.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.