Бутун Покистонда 200 миллион аҳоли электрсиз қолди

Бутун Покистонда 200 миллион аҳоли электрсиз қолди

Бутун Покистон ҳудуди электр энергиясидан узилиб қолди. Бу ҳақда маҳаллий Dawn газетаси мамлакат энергетика вазири Умар Аюб баёнотига таяниб хабар берган.

Вазирнинг сўзларига кўра, узилиш натижасида бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб қарийб 200 миллион киши электр токисиз қолган.

Узилишлар Покистоннинг Карачи, Исломобод, Лаҳор, Мултон, Касур каби йирик шаҳарларида ва бошқа шаҳарларда ҳам кузатилди. 

Покистон энергетика вазири вазиятни шахсан ўзи назорат остига олганига ишонтирди. У аҳолини юзага келган вазиятда хотиржамликни сақлашга чақирди.

Унинг қўшимча қилишича, Покистон ҳукумати энергия узатилишини Тарбелдаги электростансия орқали қисман қайта тиклашга уринмоқда.  

Нашр  маълумотларига кўра, узилишга электр энергиясини тақсимлаш тизимидаги техник носозлик сабаб бўлган. Ўз навбатида, бош вазирнинг махсус ёрдамчиси Шаҳбоз Гиллнинг маълум қилишича, энергетика вазири ва бутун идора авария сабабларини аниқлаш ҳаракатида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!