Бўстонлиқ тумани йўл қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ноқонуний ер майдонини сотаётган вақтида ушланди

Бўстонлиқ тумани йўл қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ноқонуний ер майдонини сотаётган вақтида ушланди

2022 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВга Э.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ер олиш мақсадида юрган вақтида “И” ва “Ҳ” исмли фуқаролар билан танишиб қолганлигини, ушбу фуқаролар унга таниши “Д” исмли фуқаронинг номида бўлган 2,4 гектар ер майдони борлигини айтиб, ушбу ер майдонини 980.000 АҚШ долларига сотишини, келгусида ҳокимият идораларидаги танишлари орқали ушбу ер майдонларига коттеж қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришини, ҳозирда олдиндан бўнак сифатида 98.000 АҚШ долларини талаб қилиб келаётганлигини баён қилиб, қонуний чора кўришликни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Ер ресурслари талон-тарож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармасининг Ер ресурслари талон-тарож қилинишига қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, “И” ва “Ҳ”лар Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Дилнур” ошхонасида ариза муаллифидан талаб қилган 980.000 АҚШ долларидан бўнак сифатида 49.000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушландилар.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2022 йил 6 май куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан фуқаролар “И” ва “Ҳ”ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “И” ва “Ҳ”лар ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!