Бугун Хитойда «Бўйдоқлар куни»

Бугун Хитойда «Бўйдоқлар куни»

Бугун, 11 ноябрь — Хитойда «Бўйдоқлар куни». "Xabar.uz"нинг «Синьхуа» агентлигига асосланиб хабар беришича, Хитойдаги онлайн-савдо платформаларининг савдо айланмаси «Бўйдоқлар куни» 30 миллиард доллардан ошиб кетиши кутиляпти. Янаям аниқроқ  сумма — 32 миллиард доллар.

«Бўйдоқлар куни» никоҳда бўлмаган инсонларга бағишланган байрам, Хитойда ҳар йили 11 ноябрь куни нишонланади. Охирги йилларда йирик компаниялар йирик улгуржи савдоларини айнан шу кунга белгилашга одатланишмоқда.

«AliExpress» ҳамда «Tmall» онлайн-майдонларини бошқарувчи «Alibaba» компанияси 2013 йилдан бу амалиётни интернет-савдоларга ҳам жорий этди. «Tmall» онлайн-майдони «Бўйдоқлар куни» рекордини ўрнатган: 24 соат ичида 168,2 миллиард юанлик маҳсулот сотган.

Ўтган йилдан «Alibaba Group» улгуржи савдоларни ғарб бозорига ҳам татбиқ этди, натижада «AliExpress» Буюк Британия ва АҚШ да оммалашиб кетди. Бугунги санада олдинги рекордлар янгиланиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!