Бугун Ўшда Ўзбекистон ва Қирғизистон ОТМ ректорларининг биринчи форуми бошланади

Бугун Ўшда Ўзбекистон ва Қирғизистон ОТМ ректорларининг биринчи форуми бошланади

Ўзбекистон ва Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорларининг биринчи форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Бугун Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Қирғиз-Ўзбек университетида “Олий таълим тизимида интеграция, ҳамкорлик ва инновациялар” мавзусидаги Ўзбекистон-Қирғизистон олий таълим муассасалари ректорларининг I халқаро форуми бошланади.

“Форумда икки давлат олийгоҳлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилади ва олий таълим трансформацияси муҳокама қилинади”, — дейилади хабарда.

Тадбирда икки мамлакатдан 70 га яқин олий таълим муассасалари ректорлари ва бошқа йирик таълим ташкилотлари вакиллари қатнашади.

Форум ўз ишини 4 октябрга қадар давом эттиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!