Бугун Шавкат Мирзиёев видеослектор йиғилиши ўтказади
"Газета.uz"нинг хабар беришича, бугун президент Шавкат Мирзиёевнинг иш режасида видеоселектор йиғилиши назарда тутилган.
Марказий масала — ёшлар учун иш ўринлари яратиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш.
Бундан ташқари, йигит-қизларнинг бизнес ташаббусларини рўёбга чиқариш, субсидиялар, имтиёзли кредитлар ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш, "ёшлар дафтари" орқали кўмаклашиш каби давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб берилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).