Бугун – Самарқанд шаҳри куни!

 Бугун – Самарқанд шаҳри куни!

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан  Самарқанд шаҳри “Амир Темур” ордени билан тақдирланган ва бу кунни Самарқанд шаҳри куни сифатида нишонлаш таклиф қилинган. Айни шу куни Самарқандда Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳайкали очилган. Шундан буён ушбу кун  кенг нишонланиб келинади. 

ЮНЕСКО Бош конференцияси қарорига мувофиқ, 2007 йилда Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги кенг нишонланган.

Самарқанд шаҳрида бир қатор йирик  тадбирлар, жумладан 1997 йилдан бери ҳар икки йилда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўтказиб келинмоқда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!