Бугун 7 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Бугун 7 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Бугун Туркиянинг Анталя шаҳри мезбонлигида ўтадиган "Катта Дубулға" турнири старт олади. Одатдагидек, дастлабки кун енгил вазн тоифасидаги спортчилар татамида куч синашишади. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили илк юришини қуйидаги рақибларга қарши баҳс билан бошлашади:

-60 кг: Достон Рўзиев - Андреа Карлино (Италия)
-60 кг: Дилшод Баратов - Кристос Пинсис (Греция)
-66 кг: Муҳриддин Тиловов - Конрад Шока (Нейтрал спортчи)/Лукас Саҳа (Финландия)
-66 кг: Сардор Нуриллаев - Боян Ётов (Болгария)/Орландо Поланко (Куба)
-52 кг: Сита Қадамбоева - Роза Гертес (Венгрия).
-57 кг: Гулҳаё Жўраева - Анжелика Делгадо (АҚШ)/ Лсения Данилович (Нейтрал спортчи)
-57 кг: Шукуржон Аминова - Асенур Будак (Туркия).

Маълумот учун, беллашувлар Тошкент вақти билан соат 11:30 да бошланади!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!