Эртага, 2025 йил 30 март куни мамлакатимизда Рамазон ҳайити кенг нишонланади. Ҳайит намози ўқиш учун масжидларга тахминан 2 миллион нафардан ортиқ фуқаро ташриф буюриши кутилмоқда. Масжидлар атрофида 150 мингга яқин транспорт воситалари ҳаракати кузатилиши мумкин.
Ҳайит куни хавфсизликни таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилади?
Бу саволга Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова жавоб берди:
– Тадбир давомида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун ҳайит намози ўқиладиган ҳар бир масжиднинг сиғими ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда куч-воситалар тақсимоти ишлаб чиқилди.
Хусусан, объектлар атрофида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун республика бўйича жами 1,8 мингдан ортиқ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари жалб қилиниши белгиланди.
Транспорт воситаларини тартибли жойлаштириш ва тирбандликнинг олдини олиш мақсадида масжидлар атрофидаги мавжуд 1 минг 285 автотураргоҳ кўрикдан ўтказилди ҳамда масжидлардан камида 150 м узоқликда вақтинчалик 1 минг 720 тураргоҳ ташкил этилиши белгиланди.
Шунингдек, Ҳайит намози ўқиладиган масжидлар атрофи йўл назорати бўлими ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилиб, йўл инфратузилмасидаги камчиликлар бартараф этилди.
Жумладан, 394 масжид олдида пиёдалар ўтиш жойлари қайта чизилди, 895 дона 3.27 “Тўхташ тақиқланган”, 640 дона 5.16.1 “Пиёдалар ўтиш жойи”, 297 дона 5.15 “Тўхтаб туриш жойи” ва 835 дона 6.19 “Жоме масжиди” йўл белгилари ўрнатилди ҳамда 269 м2 йўл ётиқ чизиқлари чизилди.
Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳамда йўлкира нархини сунъий оширмаслик бўйича йўл патруль хизмати ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, байрам кунлари Транспорт вазирлиги ҳамкорлигида “Ўзавтотранс” ва Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятлари томонидан республика бўйлаб “Тошкент” автовокзалидан кетиладиган қўшимча автобус қатновлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Римнинг "Рома" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳужумчиси Элдор Шомуродов Ўзбекистон тарихидаги энг яхши футболчи ким эканлиги ҳақидаги саволга жавоб бера олмади.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.