Малайзияда "Умра плюс Ўзбекистон" зиёрат туризм пакетлари жорий қилинади

Чет эллик сайёҳларни республикага кенг жалб қилиш мақсадида 90 дан ортиқ хорижий давлатлар, жумладан, Малайзия фуқаролари учун визасиз режим амал қилиши қайд этилди.
2025 йил 4-5 феврал кунлари Малайзияга олий даражадаги ташриф доирасида Пинанг штатида "Ўзбекистон-Малайзия туризм форуми" муваффақиятли ўтказилганлиги, "Умра плюс Ўзбекистон" дастурлари доирасида малайзиялик зиёратчиларни республикага жалб қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Иштирокчиларга республика туркомпаниялари томонидан тақдим этилаётган сайёҳлик хизматлари, Бухоро, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм дастурлари, "Умра плюс Ўзбекистон", "зиёрат туризм" каби турпакетлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.
"Умра плюс Ўзбекистон" дастури доирасида малайзияликларнинг умра зиёратидан олдин тўрт кун давомида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига ташриф буюришлари кўзда тутилган.
Uzbekistan Airways авиакомпанияcининг Куала-Лумпурдаги ваколатхонаси вакиллари ўз тақдимотларида бугунги кунда Тошкент ва Куала-Лумпур шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар мавжудлигини таъкидладилар.
Икки мамлакат туроператорларининг B2B шаклидаги учрашувлари доирасида "Умра плюс Ўзбекистон" турпакети сотувини Малайзияда кенг йўлга қўйиш орқали мамлакатга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.