Даниянинг энг йирик шаҳарлари Орхус ва Копенгагенда АҚШнинг Гренландияга нисбатан сиёсатига қарши намойишлар бўлиб ўтди.
Danmarks radio хабарига кўра, "Гренландия Гренландияга тегишли" шиори остидаги намойиш учун пойтахтдаги Америка элчихонасида 800 дан 1000 нафаргача одам йиғилган.
Намойишчилар АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар Гренландияни назорат қилмоқчи эканлигини бир неча бор айтганидан кейин тўпланган.
"Гренландияга ҳам, Данияга ҳам бундай босимни қабул қилиб бўлмайди. Биз бу нормал эмаслигини кўрсатмоқчимиз. Бу қўпол қоидабузарлик", - дейди ташкилотчилардан бири Карен Литтауер.
Эслатиб ўтамиз, норозилик намойишлари АҚШ вице-президенти Жэй Вэнс 28 март куни Гренландиядаги Американинг Питуффик ҳарбий базасида Копенгаген орол хавфсизлигини таъминлаш учун етарлича чоралар кўрмаётганини айтганидан сўнг бўлиб ўтди. Дания Бош вазири Метте Фредериксен қиролликни танқид қилишни адолатсиз деб атади.
Урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчиларига кўра, Россия Украинада сўзсиз ўт очишни тўхтатиш учун АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан белгиланган “психологик муддат”ни қабул қилиши даргумон.
Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзиньпин Ҳиндистонни янада яқинроқ ҳамкорликка даъват этиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар уларнинг рамзий ҳайвонлари - "аждаҳо ва фил рақси"га ўхшаши кераклигини таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Кремлда Москвага ташриф буюрган Босния ва Герсеговина таркибидаги Серб Республикаси президенти Милорад Додикни қабул қилди.
Шунингдек, юристконсульт муқаддам ўзининг воситачисидан олган 50 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини компенсация маблағининг ўтказилиш жараёнини тезлаштириб бериши учун Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг бош мутахассисига берганлиги маълум бўлди.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига АҚШ билан ноёб ер металлари бўйича келишув Украинанинг Европа Иттифоқига йўлига зид бўлмаслиги кераклигини айтди.
Расмийларнинг тахминларига кўра, Нанкай ер ёриғи ҳудудида йирик зилзила содир бўлган тақдирда 298 минг киши қурбон бўлиши, мамлакатнинг иқтисодий йўқотишлари эса 1,81 триллион долларга етиши мумкин.
Reuters агентлигининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, ҳарбий самолётлар Ливан пойтахти узра пастдан учиб ўтган ва бутун шаҳарда кучли портлашлар эшитилган.