"Украина Халқаро валюта жамғармасидан (ХВЖ) тахминан 400 миллион доллар (370 миллион евро) миқдорида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун маблағ олади. Бу қарор тўрт йиллик Кенгайтирилган молия дастури (Extended Fund Facility, EFF) доирасида қабул қилинди", дея хабар беради ташкилот расмий сайти.
ХВЖ ҳужжатида қайд этилишича, Украина иқтисодиёти “барқарор” бўлиб қолмоқда ва кўрсаткичлари “қийин шароитларга қарамай юқори”.
"Украина ҳукумати 2024 йил декабр ҳолатига кўра барча миқдорий самарадорлик мезонларига тўлиқ риоя қилди ва барқарор натижаларга эришди", — дейилади ҳужжатда.
"Украина давлат бюджетига EFF дастури доирасида ҳозиргача жами етти босқичда 9,8 миллиард доллар ажратилган. 2023–2027 йилларда жами 15,5 миллиард доллар ажратилиши режалаштирилган", деб қайд этилади Украина ҳукумати сайтида.
Маълумотларга кўра, ХВЖ Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан кейин Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича Европа Иттифоқи ва АҚШдан кейин учинчи энг йирик донор ҳисобланади.
Хитой Халқ Республикаси (ХХР) раиси Си Цзиньпин Ҳиндистонни янада яқинроқ ҳамкорликка даъват этиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар уларнинг рамзий ҳайвонлари - "аждаҳо ва фил рақси"га ўхшаши кераклигини таъкидлади.
Бирлашган Араб Амирликлари қонунчилигига кўра, ўлим жазоси ҳукмлари устидан автоматик равишда апелляция қилинади ҳамда кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун Федерал Олий суднинг жиноят ишлари бўйича коллегиясига юборилади, деб ёзди агентлик.
Россия президенти Владимир Путин Кремлда Москвага ташриф буюрган Босния ва Герсеговина таркибидаги Серб Республикаси президенти Милорад Додикни қабул қилди.
Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига АҚШ билан ноёб ер металлари бўйича келишув Украинанинг Европа Иттифоқига йўлига зид бўлмаслиги кераклигини айтди.
Расмийларнинг тахминларига кўра, Нанкай ер ёриғи ҳудудида йирик зилзила содир бўлган тақдирда 298 минг киши қурбон бўлиши, мамлакатнинг иқтисодий йўқотишлари эса 1,81 триллион долларга етиши мумкин.
Reuters агентлигининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, ҳарбий самолётлар Ливан пойтахти узра пастдан учиб ўтган ва бутун шаҳарда кучли портлашлар эшитилган.
Манба маълумотларига кўра, марказ ҳудуди устидан учувчи аппаратнинг камида беш марта учиб ўтгани қайд этилган. Ҳар бир парвоздан сўнг аппарат ҳеч қандай из қолдирмай ғойиб бўлган.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.