Бу нимаси энди? Мусулмонча номлар қизларнинг турмушга чиқишига тўсқинлик қиладими?

Бу нимаси энди? Мусулмонча номлар қизларнинг турмушга чиқишига тўсқинлик қиладими?

Ҳиндистоннинг Ражастхан штати ҳукумати учта қишлоқнинг номи ўзгартирилганини маълум қилди, дея ҳабар бермоқда Indian Express.

Хусусан, Исмоилпур қишлоғи энди Пичанва Хурд, Муҳаммадпур қишлоғи Медих Хеда, Навабпур эса Най Сартхал деб аталадиган бўлди. Сабаби – жуда антиқа. Маҳаллий ҳиндлар ҳукуматга мурожаат қилиб, ҳужжатларда турар жойларининг номи мусулмонча қайд этилгани туфайли қизлари турмушга чиқа олмаётганини иддао қилган. Штат ҳукумати уларнинг талабини қондирган ҳолда қишлоқларнинг номини ўзгартирган.

Хабарда айтилишича, фақатгина қишлоқлар эмас, темирйўл станциялари ва кичик шаҳарларнинг номлари ҳам ҳиндчалаштириляпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!