Британиялик олимлар суперкомпьютерни ишга туширди

Британиялик олимлар суперкомпьютерни ишга туширди

Ўтган ҳафта Манчестерда сайёрадаги энг кучли нейроморфик суперкомпьютер ўз фаолиятини бошлади. Манчестер университети мутахассислари 2006 йилдан буён унинг устида ишлаётганди.

Гигант ягона мақсад – инсон онги вазифасини такрорлаш, оммавий параллел маълумотни қайта ишлаш учун йиғилган.

Ушбу функцияни техник қайта ишлаб чиқариш олимлар дуч келган асосий муаммолардан бири бўлди.

Суперкомпьютер бир миллионта процессор ядросидан иборат ва бир сонияда 200 триллионта операцияни бажаришга қодир. Бу куч импульс нейрон тармоғи орқали назорат қилинади – бугунги кунда у энг ривожланган ва физиологик нуқтаи назардан реалистик сунъий ақл технологияси.

Манчестер университети ишлаб чиқувчиларидан бири Стив Фёрбернинг сўзларига кўра, уларнинг авлодлари одатий компьютерларнинг ишлаш тамойилини такрорлайди:

“Аслида биз анъанавий компьютер эмас, инсон мияси каби юқори босқичда ишлайдиган машинани яратишга муваффақ бўлдик – бу жуда қизиқарли воқеа”.

Компьютер саксон минг нейроннинг нейрокортекс модели яратилиши учун аллақачон ишга туширилган. Мураккаб ландшафтда ҳаракатканиш учун визуал маълумотни қабул қила оладиган роботни бошқариш ҳам унга топширилган.

Шунга қарамасдан, барча имкониятларга эга бўлган замонавий технология маҳсули 100 млрд нейронга эга инсон мияси потенциалининг бир фоизига тўғри келади.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!