Британияда қоя гувоҳларнинг кўз ўнгида қулаб тушди

Британияда қоя гувоҳларнинг кўз ўнгида қулаб тушди

Британиянинг Корноулл графлиги соҳили қояларга тўла. У жудаям хушманзара ва шу билан бирга ўта хавфли: бунга 10 декабрь куни ити билан сайрга чиққан Дебора Смит гувоҳ бўлган. Бу ҳақда National Geographic хабар берди.

У қуёш ботишини суратга олаётган вақтда тошлар тушаётганинг овозини эшитиб қолди. Аёл видеокамерани ёққишга улгурди, шу заҳоти қоянинг катта қисми ўпирилиб тушди.

Ҳодиса графликнинг шимолий соҳилидаги Бьюд шаҳрида содир бўлди. Ушбу ҳудуд алоҳида илмий аҳамиятга эга жой саналади — ушбу статусга Британиядаги табиатнинг биологик ёки геологик ёдгорликларга эга ҳудудлар эга. Бьюд соҳили —Корнуоллдаги тошбурчакли қоялардан иборат жой бўлиб, қолган соҳиллар сланес ва гранитли тошлардан иборат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!