Брэд Питтнинг қизи унга қаттиқ “зарба берди”

Брэд Питтнинг қизи унга қаттиқ “зарба берди”

Голливуднинг таниқли актёрлари Брэд Питт ва Анжелина Жолининг қизи Шайло болалар кимнинг қўлида қолиши муҳокама қилинувчи навбатдаги суд арафасида ижтимоий тармоқдаги ёпиқ, шахсий профилидан отасининг фамилиясини олиб ташлади, деб хабар бермоқда “The Mirror”.

Нашр манбасининг таъкидлашича, 14 ёшли қизнинг “қилмиши” отасига жиддий зарба бўлган. Зеро, яқин вақтгача Шайло отасига бошқа фарзандларга қараганда энг яқини эди.

Таъкидланишича, бу Питтнинг ажрашиш жараёнида қизидан айрилишига ишора бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!