Ботиржон Асадов 11 октябрь куни Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширади

Ботиржон Асадов 11 октябрь куни Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширади

2018 йил 11 октябрь куни Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ишонч ёрлиқларини топширади.

11 октябрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин хорижий мамлакатлар элчиларидан, жумладан, Ўзбекистон элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.

Анъанага кўра, маросим Катта Кремль саройининг Александровский залида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Россиядаги янги фавқулодда ва мухтор элчисини тайинланганди. Эндиликда Ботиржон Асадов Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!