Боксчиларимиз Францияга йўл олди

Боксчиларимиз Францияга йўл олди

"Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинларининг сўнгисида иштирок этиш учун Франциянинг Нанси шаҳрига жўнаб кетди. Боксчиларимиз 20 июлга қадар халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.

Мазкур халқаро йиғинда ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларида қатнашадиган 10 дан ортиқ давлат вакиллари жам бўлишади.

Францияда кечадиган машғулотлар давомида Олимпиада йўлланмасига эга 7 нафар боксчимизга 2 нафардан спарринг шериклар бириктирилган.

Франция сафарига жами 21 нафар спортчи, 11 нафар мураббий ва 2 нафар тиббиёт ходимлари йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, "Париж-2024" Олимпия ўйинлари бошланишига 19 кун қолди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!