БМТ Бош котиби COVID-19дан кейинги энг ёмон сценарийни эълон қилди

БМТ Бош котиби COVID-19дан кейинги энг ёмон сценарийни эълон қилди

COVID-19 пандемияси мамлакатда ҳам, давлатлар ўртасидаги муносабатларда ҳам тенгсизлик ҳолатини янада оғирлаштирди. У тугагач эса дунёда ривожланишнинг фақат иккита сценарийси пайдо бўлади.

Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерреш маълум қилди.

Гутерриш келажакни олдиндан билишнинг иложи йўқлигига қарамай, пандемиядан сўнг дунё учун фақат иккита мумкин бўлган сценарийни кўришини таъкидлади: оптимистик ва пессимистик.

Бош котибнинг сўзларига кўра, ушбу йўлларнинг энг ёмони глобал депрессияни ўз ичига олади, сегрегация ва ксенофобиянинг кўпайиши билан бирга келади.

"Агар ушбу сценарий рўёбга чиқса, сегрегация, популизм ва ксенофобия қандай ўсаётганига гувоҳ бўламиз. Ҳар бир мамлакат ўз-ўзидан ҳаракат қилади ёки фақат маълум вазифалар бўйича ҳамкорлик қилмоқчи бўлган коалицияларда бирлашади", дейди у.

Бу ҳолда, Гутерриш, 5-7 йил давом этадиган глобал депрессияни кутиш мумкинлигини қўшимча қилди.

Оптимистик сценарий универсал тикланиш ва ривожланаётган мамлакатларга ёрдам кўрсатишни муваффақиятли режалаштиришни назарда тутади.

Шунингдек, кейинги тўққиз ой ичида самарали ва арзон коронавирус вакцинасининг пайдо бўлиши унинг амалга оширилишига ёрдам беради.

"Агар бу рўй берса ва иқтисодиёт аста-секин тиклана бошласа, биз икки ёки уч йилдан кейин маълум даражада нормал ҳолатга қайтишимиз учун тўғри йўналишда ҳаракат қила бошлаймиз", - дейди Гутерреш.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!