“Бир суд – бир инстанция” тамойили одил судловни таъминлайди

“Бир суд – бир инстанция” тамойили одил судловни таъминлайди

Президент Ш.Мирзиёев жорий йилнинг 30 июнь куни "Одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар" муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидланганидек, бундай ўзгаришлар одамларимизда ҳақиқат ва адолатга бўлган ишончни мустаҳкамламоқда эканлигини, лекин, халқ суд-ҳуқуқ тизимидан рози дейишга ҳали асос йўқлиги сабабли суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, суд-ҳуқуқ тизимида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, судьялар мустақиллигини ва одил судловни амалга оширишни таъминлаш юзасидан аниқ чора ва вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, йиғилишда илғор тажрибалар ва халқаро стандартлар асосида суд тизимини “бир суд – бир инстанция” тамойили асосида қайта кўриб чиқиш топшириғи берилди. Суд тизимида эскилик сарқити бўлган, ўз номи билан ҳам суднинг мазмун-моҳиятига тўғри келмайдиган назорат тартибида ишларни кўриш амалиётидан тўлиқ воз кечиш ҳақида кўрсатмалар берилди. Бу ўз йўллида фуқароларни сарсон саркардонлигини олдини олиб, ишларни тез ҳал қилиш имкониятини беради.

Ўз навбатида бу судлар зиммасига катта маъсулият ҳам юклайди. Суд қонунга мувофиқ ишни кўриб чиқиши, фақат адолатли қарор қабул қилишини тақозо қилади.

Муҳтарам Президентимизнинг “Одил судлов халқнинг кўз ўнгида, очиқ-ошкора амалга оширилиб, адолат қарор топиши лозим” деган фикрлари ҳам олдимизга ушбу талабни қўймоқда.

Келажакда ушбу тамойил жорий этилса, ишлар туман судларида кўрилади, ундан юқори судларда эса ишлар фақат апелляция тартибида, Олий судда кассация тартибида кўрилади.

Шунингдек, қонунчиликка киритилиши режалаштирилаётган яна бир таклиф бу назорат инстанциясини бекор қилиш бўйича ҳам таклиф билдирилди. Мазкур масалага Давлатимиз Раҳбари “Суд тизимда эскилик сарқити бўлган” деб ҳаққоний баҳо бердилар.

Ваҳоланки, шундай экан келгусида қонунга киритиладиган ўзгартириш билан суднинг мазмун-моҳиятига тўғри келмайдиган “назорат тартибида ишларни кўриш” амалиётидан тўлиқ воз кечилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ва Бош прокурорнинг протест келтириш ҳуқуқини бекор қилиш бўйича таклиф илгари сурилгани эса судьяларнинг адолатли қарор қабул қилишига таъсир ўтказувчи яна бир омилни бартараф этади.

Илгари судьялар, суд раислари билан одамлар ўртасида тўсиқ бор эди, бугунги кунда эса, аҳолининг судьялар ва суд раислари билан бевосита мулоқот қилмоқда.

Жамиятда ўрнатилган очиқлик сиёсати туфайли аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, сайёр судлар ўтказиш амалиёти кенгайди. Одамларни юзма-юз ўтириб эшитиш-уларнинг дардини ҳис қилиш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни тўғирлаш каби хайрли ишларга йўл очди десак муболаға бўлмайди.

Айниқса, сайёр судларда фақат томонлар эмас, балки аҳоли вакиллари, жамоатчилик ҳам иштирок этаётгани вазиятга тўлиқ ойдинлик киритишга имкон бермоқда.

Суд мажлисидан кейин судья ҳал қилув қарор ёки ҳукм мазмунини томонларга тушунтириб бериш амалиёти йўлга қўйилгани ҳам тушунмовчиликларни бартараф этмоқда.

Ўзгаришлар туфайли одамларимизда ҳақиқат ва адолатга бўлган ишонч уйғонди.

Бир сўз билан айтганда суд-одил судловни амалга оширадиган, адолатни қарор топтириши шарт бўлган тизим.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бугун ўзининг амалий самараларини кўрсатмоқда. Зеро, амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асосий мақсади фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришдан иборатдир.

 

Владислав Цветков,

жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси,

Мухаммад Қаюмов,

жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судьяси

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!