“Бир ойлик хизматга пулни тўлаб қўйганман. Уни қайтариб олсам бўладими?”

“Бир ойлик хизматга пулни тўлаб қўйганман. Уни қайтариб олсам бўладими?”

Бугун АОКА ҳузуридаги брифингда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи Баҳром Зулфиқоров ушбу саволга жавоб қайтарди.

— Бир ойлик хизматга пулини тўлаб қўйганлар нима қилишади? Карантин қачонгача чўзилиши номаълум бўлса, биз пулимизни ҳозир қайтариб олсак бўладими?

— Мамлакатимизда коронавирус эпидемияси билан боғлиқ ҳолат яхши томонга ўзгаргандан сўнг ҳарбий хизматга чақирув ишлари давом эттирилади.

Бир ойлик хизматга, яъни сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташ учун пул бадалини тўлаб қўйганлар фуқаролар 27 ёшга тўлгунга қадар СЧР бир ойлик хизмат йиғинини ўташлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сонли қарор билан киритилган низомга мувофиқ бу хизмат тури учун тўланган пул бадаллари қуйидаги ҳолатларда:

- фуқаро ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда;

- тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда;

- сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этганда;

- махсус ҳисоб рақамга янглишиб ёки ортиқча пул бадаллари ўтказилган ҳолатда пул бадаллари белгиланган тартибда қайтариб берилиши белгиланган.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!