Беш карра Европа чемпиони уйида ўлик ҳолда топилди

Беш карра Европа чемпиони уйида ўлик ҳолда топилди

Россиялик кикбоксчи Диана Каратеева ўзининг Абакандаги уйида (Хакасия) ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «Кун» хабар бермоқда.

Спортчининг жасадини унинг дўстлари топишган. Дастлабки тахминга кўра, 23 ёшли Каратеева ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Фожиа тафсилотлари суриштирув ишлари якунланганидан сўнг маълум қилиниши айтилмоқда.

Каратеева кикбоксинг бўйича Европа чемпионатида беш марта ғолиб чиққан. У шунингдек, Россия терма жамоасининг собиқ аъзоси бўлган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!