Берлин марафонида жаҳон рекорди ўрнатилди

Берлин марафонида жаҳон рекорди ўрнатилди

Кениялик югурувчи Элиуд Кипчоге марафонда югуриш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди. Берлиндаги мусобақада у масофани 2 соату 1 дақиқа ва 40 сонияда босиб ўтди.

Бу орқали у 2014 йил Берлин марафонида кениялик бошқа бир спортчи Деннис Киммето томонидан ўрнатилган рекордни 1 дақиқадан ортиқроқ вақтга яхшилади.

2017 йилнинг майида Nike компаниясининг реклама кампанияси доирасида Кипчоге бу масофада 2:00:25 кўрсаткич қайд этганди. Бу ҳам рекорд натижа бўлган, аммо ўшанда расмий ҳисобланмаганди.

Кипчоге 2016 йилги Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг олтин медали совриндори ҳисобланади. У 2018 йил ёзида ўтказилган Лондон марафонида ҳам ғолиб чиққан.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!