The NYT хабар беришича, «Женга» ўйинида ўйинчилар ёғоч блокларни минорадан олиб, унинг юқори қисмига қўяди. Ҳар бир юриш билан минора баландроқ ва барқарорлиги камроқ бўлиб боради — охир-оқибат эса қулайди.
2025 йил намунасидаги АҚШ иқтисодиётига хуш келибсиз. Иқтисодий ўсиш ўзини ишончли тутиб турибди, фонд бозорлари эса рекорд чўққиларга яқин даражада сақланмоқда. Қўллаб-қувватловчи бюджет ва пул-кредит сиёсатига таянган бу “минора” ҳозирча етарлича мустаҳкамдек кўринади. Бироқ диққат билан қаралса, бизнесда, меҳнат бозорида, истеъмолчилар орасида ва фонд бозоридаги таркибий таянчлар тобора кўпроқ чайқала бошлаётгани кўринади.
Бу йил чиқариб олинган энг муҳим «Женга блок»ларидан бири — айниқса савдога йўналтирилган кичик америкалик компаниялар бўлди. Одатда 500 нафаргача ходимга эга корхоналар деб белгиланадиган кичик бизнес АҚШ иқтисодиётида жуда муҳим ўрин тутади ва барча ишчиларнинг 46 фоизини иш билан таъминлайди. Савдо соҳасида эса уларнинг аҳамияти янада каттароқ. Апрель ойида эълон қилинган Савдо вазирлиги тадқиқотига кўра, АҚШга импорт қилинадиган товарлар умумий қийматининг учдан бир қисми кичик фирмалар ҳиссасига тўғри келади, мамлакатдаги импортёр компанияларнинг эса мутлақ кўпчилиги — 97 фоизи — айнан шу тоифага киради.
ADP хусусий тўлов компанияси маълумотларига кўра, апрелдан сентябргача кичик фирмалар 107 минг иш ўрнини қисқартирган, йирик компаниялар эса ходимлар сонини оширишда давом этган. Бироқ меҳнат бозорининг беқарорлиги фақат шу билан чекланмайди. Федерал ҳукумат баҳолашича, жорий йилда тахминан 300 минг иш ўрни тугатилади. Хусусий секторда эса турли ўлчамдаги компаниялар харажатлар ўсиши ва сунъий интеллектга инвестициялар таъсирини ишга қабул қилишни музлатиш ҳамда штатларни қисқартириш орқали “қоплаш”га уринаётгани кузатилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.
Мамлакатимизда тараққиёт кушандаси бўлган коррупцияга қарши курашиш, жамиятнинг барча жабҳаларини унинг ҳар қандай кўринишидан ҳоли қилиш борасида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.
"Bose", "Panasonic", "Samsung" ва "Sennheiser" каби машҳур брендлар томонидан ишлаб чиқарилган қулоқчинларда инсон саломатлиги учун хавфли кимёвий моддалар аниқланди.
2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.
Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.
Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.
Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.
1926 йили Баку шаҳрида ўтказилган Биринчи Туркологлар Қурултойи тарихи ва тақдири муштарак, бир тилда сўзлашувчи халқларнинг ХХ асрдаги илмий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган муҳим воқеа бўлди. Бу йил мазкур қурултой ўтказилганига тўлиқ бир аср бўлди. Ушбу муҳим илмий йиғилишнинг мазмуни ва аҳамиятини баҳолаш мақсадида махсус давра суҳбати ташкил этилди.
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.
13 февраль куни Тошкент шаҳридаги 31-мактаб ва “Oxbridge” халқаро мактаби ўқувчилари, шунингдек, Фарғона вилояти ёш экологлар ҳаракати аъзолари, ёш эко-фаоллар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ташриф буюрди.