«Беном»чи Комил: "Халқнинг оғир кунидан пул ишлаётган фармацевтлар, Аллоҳдан қўрқинг!" (+видео)

«Беном»чи Комил: "Халқнинг оғир кунидан пул ишлаётган фармацевтлар, Аллоҳдан қўрқинг!" (+видео)

«Беном» гуруҳи хонандаси Комил Фозилов коронавирус юқтириб олди ва даволанди. Комил Фозилов ушбу касалликдан қандай тузалгани ва дорига қўшиб виждонини сотаётганлар ҳақида «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга гапириб берди.

"Бундай оғир вазиятда имкониятдан фойдаланиб, дориларни қиммат сотаётган фармацевтларимизга мурожаат қилган бўлардим. Илтимос, «Мана вақти бўлди, фойдаланиб қолишим керак», деган ўй-фикрни мияларингиздан чиқариб юборинглар. Бировни қийинчилигидан фойдаланиб эришилган пул, керак бўлса 700 баробар бўлиб чиқади. Бугунмасдир, эртамасдир, лекин барибир чиқади. Шундай экан, Аллоҳдан қўрқинг. Бундай қалтис вазиятда «соққа қилиш»ни ўйламанг. Биз билмаслигимиз, кўрмаслигимиз мумкин, оддий одамлармиз, лекин Аллоҳ таоло кўриб турибди. Бундай қийинчилик пайтида халқимизга ёрдам беришни ўйланглар.

Сизнинг ҳам яқин инсонингиз орангиздан кетиб қолганида, бошингиз деворга урилади. «Қайси гуноҳим учун бундай бўлди» деб ўйлайсиз. Ўшанда ёдингизга тушмаслиги мумкин, бир кишининг оғир вазиятидан фойдаланиб топган пулингиз яқинларингизга уришини.

Мен жуда кўп кўрдим, кузатдим. Битта оддий 500 сўм турадиган дорини 500 минг сўмга сотганларни кўрдим. Шунақа афсусланиб кетдим, қанақа замонки, бировнинг қийинчилигидан манфаат кўрилса. Бу яхши оқибатга олиб келмайди.

Ҳозир бир-биримизга ёрдам қўлини чўзиб, бирдам бўлиб, касалликни енгадиган даврдамиз", дейди  «Беном» гуруҳи хонандаси, бастакор Комил Фозилов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!