Бельгия ТИВ фуқаролардан Францияда катта йиғинларда қатнашмасликни сўради

Бельгия ТИВ фуқаролардан Францияда катта йиғинларда қатнашмасликни сўради

Бельгияликларнинг Францияда бўлишлари ҳақида огоҳлантириш Бельгия Ташқи ишлар, ташқи савдо ва ҳамкорликни ривожлантириш вазирлиги сайтида эълон қилинди.

— Бельгияликлар ўта ҳушёр бўлишлари, катта йиғинлар ва одамлар кўп бўладиган жойлардан қочишлари, маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига амал қилишлари керак. Энг юқори хавф даражаси бутун Францияга тегишли. Маҳаллий ҳокимият органлари бу борада аниқ чораларни эълон қилиши мумкин, - дея кўрсатма беради Бельгия Ташқи ишлар вазирлиги.

Бундан ташқари, Брюссель Парижда, Марселда, шунингдек, Кот-д'Азурда ҳушёр бўлишни тавсия қилади.

— Айниқса, майда жиноятлар кўп. Илтимос, қуйидаги эҳтиёт чораларини кўринг: шахсий гувоҳнома ёки паспортингизни доимо ёнингизда сақланг ва қимматбаҳо нарсаларни хавфсиз жойда қолдиринг.

Магистрал йўлларда ва дам олиш жойларида эҳтиёт бўлинг. Ўғрилар машиналарни ўғирлаш учун турли хил фокуслардан фойдаланадилар. Улар ўзларини бахтсиз ҳодиса, носозлик қурбони ёки ёрдам беришни хоҳлаётгандек кўрсатишади. Машинадан тушманг ва йўлда давом этинг.

Кўпинча А1 трассасида, айниқса тирбандлик пайтида ўғирлик содир бўлади. Жиноятчилар ўз мақсадига эришиш учун пиёда ёки скутерларда ҳаракатсиз машиналар орасида маневр қилишади. Йўловчи ёки орқа ўриндиқда қимматбаҳо нарсаларни (ҳамёнлар, компьютерлар, планшетлар ва бошқалар) қолдирманг. Сумкаларингизни ўриндиқ остига ёки полга қўйинг, - дея Бельгия томони Францияга борадиган саёҳатчиларга маслаҳат беради.

Москвадаги терактдан кейин Франция ҳукумати террорчилик хавфи даражасини оширди. Франция президенти Эммануэль Макроннинг сўзларига кўра, “Исломий давлат” ташкилоти аллақачон Францияда терактлар уюштиришга ҳаракат қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!