Беларусия коронавирус устидан ғалаба қозонди

Беларусия коронавирус устидан ғалаба қозонди

Беларусия Президенти Александр Лукашенко давлат мукофотлаш маросимида мамлакат коронавирусни мағлубиятга учратганини маълум қилди. Шу билан бирга, у кураш ҳали ҳам давом этаётганини таъкидлади.

"Коронавирус инфекцияси туфайли шифокорлар биринчи ўринда бўлишди", деди Лукашенко пандемия пайтида Беларусия соғлиқни сақлаш тизими ҳолатга дош бера олганлигини қўшимча қиларкан.

"Аммо биз кураш даражасини пасайтирмаяпмиз, гарчи бугун ғалаба қозондик деб айта олсак ҳам", - дея хабар беради BelTA ахборот агентлиги президетнинг сўзидан иқтибос келтириб.

Беларус раҳбари, шунингдек, коронавирус устидан тўлиқ ғалабадан сўнг, шифокорлар билан алоҳида учрашув ўтказилишини ваъда қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!