Беларусда норозилик оқибатлари: қурбон бор

Беларусда норозилик оқибатлари: қурбон бор

Минск ва Белоруснинг бошқа шаҳарларидаги тунги норозилик намойишлари натижасида 213 киши ҳибсга олинган, дея хабар беради Беларусь инсон ҳуқуқлари маркази.

Манбада қайд этилишича, Беларусь пойтахтида 110 киши ҳибсга олинган, шу жумладан, сайлов участкаларида 15 дан ортиқ кузатувчи ҳам ушланган.

Гомел, Барановичи, Гродно, Витебск, Могилев ва бошқа шаҳарларда ўнлаб одамлар "қўлга олинган", ушланганлар орасида журналистлар ҳам бор.

Бундан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячилари полиция билан тўқнашувлар натижасида бир киши ҳалок бўлганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлашди. Эркак миясидан оғир жароҳати олган. 

Aввалроқ Белорусия Тергов қўмитаси полицияга қарши тартибсизликлар ва зўравонлик фактлари бўйича бир нечта жиноий иш қўзғатган.

Якшанба куни Белорусда президент сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, мамлакатнинг амалдаги раҳбари Aлександр Лукашенко тахминан 80 фоиз овоз билан ғалаба қозонган. Рақиби Светлана Тихановская, расмий маълумотларга кўра, 7 фоиз овоз олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!