Байрутдаги портлаш 4 мингга яқин бинони вайрон қилди

Байрутдаги портлаш 4 мингга яқин бинони вайрон қилди

4 август куни Ливан пойтахти Байрутда юз берган кучли портлаш натижасида пойтахтдаги тўрт мингга яқин бино шикастланган ёки бутунлай вайрон бўлган.

Бу ҳақда Ливан Ички хавфсизлик бошқармаси хабар берди.

Шунингдек, президент Мишель Аун Испания қироли Филипп VI билан телефон орқали суҳбатида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ливанга етказилган зарар 15 миллиард доллардан ошганини тасдиқлади.

Шу билан бирга, Испания қироли Ливан халқига ҳамдардлик билдирган ҳолда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!