"Бавария" Зидан вариантига қизиқмаяпти

"Бавария" Зидан вариантига қизиқмаяпти

"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан жорий мавсум якунида "Бавария"ни бошқармайди, дея хабар беради журналист Флориан Плеттенберг.

Манбанинг хабарига кўра, мюнхенликлар раҳбарияти франциялик мутахассис билан шартнома имзолашдан манфаатдор эмас.

51 ёшли Зидан бошчилигида “Реал” 3 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва икки марта Испания чемпионига айланди.

Аввалроқ “Бавария” бош мураббийи Томас Тухель 2023/24 йилги мавсум якунида жамоани тарк этишини элон қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!