"Барселона" аёллари "Реал"ни тор-мор этди

"Барселона" аёллари "Реал"ни тор-мор этди

Кеча, 1 октябрь куни Испания аёллар Суперлигасининг 4-тур учрашуви бўлиб ўтди ва унда “Барселона” "Реал"ни 7:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ҳисобни 22-дақиқада каталонияликлар ҳужумчиси Каролин Хансен очди. 59-дақиқада Марион Калдентей ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Кейин бразилиялик футболчи Геисе жамоасининг учинчи голини урди. 65-дақиқада Марион Калдентей ушбу учрашувда дубль қайд этди. 68-дақиқада Геисе ҳам дубль амалга оширди. 77-дақиқада Ана-Мария Црногорчевич теннисга ҳисобини юзага келтирди ва орадан роппа-роса бир дақиқа ўтиб ўйинда дубль қайд этди ва учрашувнинг якуний натижасини ўрнатди - 7:0.

Ушбу ғалабадан сўнг “Барселона” уч ўйиндан сўнг тўққиз очко жамғариб, чемпионатда ишончли пешқадамлик қилмоқда. "Кўк-анорранглилар" томонидан киритилган ва ўтказиб юборилган голлар статистикаси - 13:1.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!