Бангладешда ҳам жамоат намозларини ўқиш тўхтатилди

Бангладешда ҳам жамоат намозларини ўқиш тўхтатилди

Бангладеш ҳукумати масжидларда жамоат намозларини, жумладан, жума намозларини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда “Анадолу”. 

Ушбу чеклов коронавирус тарқалиши билан боғлиқ. Маълумки, Бангладеш аҳоли зичлиги бўйича дунёда олдинги ўринларда туради ва ҳар қандай инфекциянинг тез тарқалиш хавфи юқори. 

Бангладеш дин ишлари вазирлиги диний тадбирлар, йиғинлар ва жамоа ҳолида адо этиладиган ибодатлар тўхталиши кераклиги, бу чекловга риоя этмаганлар жавобгарликка тортилишини маълум қилди. 

Аммо масжидлар бутунлай ёпилмайди: ҳар бир масжидда имом, муаззин ва яна уч ходим намозларни ўз вақтида адо этиб боришади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!