Баҳодир Жалолов Фьюри - Уайлдер жангига муносабат билдирди

Баҳодир Жалолов Фьюри - Уайлдер жангига муносабат билдирди

Баҳодир Жалолов Фьюри-Уайлдер жанги ҳақида фикр билдирди.

Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер баҳсидан сўнг оғир вазнли боксчимиз Баҳодир Жалолов Olamsport.com сайти учун ушбу трилогия ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

Жалолов Уайлдернинг мағлубиятига унинг очиқ жанг ўтказиши сабаб деб ҳисоблайди.

«Жанг яхши бўлди. Тайсон Фьюри анчайин яхши тайёрланган экан. Уайлдер, барибир, 5-6 раундларда чарчаб қолди. Физиологик жиҳатдан тайёр эмас экан. Мен учун Фьюри Уайдерга қараганда кучли боксчи. Чунки Уайлдер очиқ жанг қилади. Шунинг учун мағлуб бўлди деб ўйлайман, жуда кўп зарба ўтказиб юборди. Ўтказиб юборилган зарбалар йиғилиб-йиғилиб охирида барибир, нокаут ҳолатига тушди. Боксда бу қадар кўп зарба ўтказиб юбориш яхши эмас. Тайсон Фьюри Александр Усикка ҳам анча муаммо туғдирадиган боксчи», - деди Баҳодир Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, Лас-Вегас шаҳрида узоқ кутилган бокс оқшомида супеоғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри Деонтей Уайлдерга қарши рингга кўтарилди.

12 раундга мўлжаллаган баҳснинг 11 уч дақиқалигида Тайсон рақибига жуда кучли зарба йўллади ва нокаут қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!