Айрим ҳудудлардаги  “UMS” абонентларида алоқа сифати пасайиши мумкин 

Айрим ҳудудлардаги  “UMS” абонентларида алоқа сифати пасайиши мумкин 

2020 йил 5 июнь куни соат 00:00 дан 06:00 га қадар ҳамда 10 июнь куни соат 00:00 дан 06:00 гача Нукус, Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларида “UMS” МЧЖнинг барча ташқи алоқаларни янги коммутация ускуналарига ўтказиш бўйича техник ишлар ўтказилади. Бу ҳақда “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси матбуот хизмати маълум қилди.  

Шу туфайли Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида абонентларига кўрсатилаётган алоқа ва маълумот узатиш хизматлари сифати ёмонлашиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!