Ақтўбеда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида содир бўлган ЙТҲ: бир нафар ҳамюртимиз ўлди

Ақтўбеда Ўзбекистон фуқаролари иштирокида содир бўлган ЙТҲ: бир нафар ҳамюртимиз ўлди

Кеча маҳаллий вақт билан соат 7:10 да Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Қарабутак маҳалласидан ўтадиган «Самара-Чимкент» халқаро автомобиль йўлининг 992-километрида Қозоғистон фуқароси бошқурувидаги Toyota Previa автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Мамлакатимизнинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси ва Ақтау шаҳрига ишга кетаётган 8 нафар йўловчи (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) турли даражадаги тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига ётқизилган.

43 ёшли фуқаро Н.Д вафот этган, 5 нафари даволанмоқда, 2 нафар йўловчига эса шифохонадан жавоб берилган.

Марҳумнинг жасадини Ватанга етказишни ташкил этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Шу ўринда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижда ишлаётган юртдошларимизни огоҳликка, иш жараёнида хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясига риоя қилишга чақиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!