АҚШда довул вақтида ўғрилик қилган кишилар қўлга олинди

АҚШда довул вақтида ўғрилик қилган кишилар қўлга олинди
АҚШнинг Уилмингтон шаҳри полицияси “Флоренс” довули вақтида ўғрилик қилган беш кишини қамоққа олингани ҳақида маълум қилди. РИА Новости бу ҳақида хабар берди. 
 
Полициянинг Twitter даги саҳифасида ёзилишича, “Офицерлар довул вақтида Доусон кўчаси ва 50-кўча кесишмасида жойлашган Dollar General дўконига бостириб кириб, ўғрилик содир этган беш кишини қўлга олишган. Уларга қонун доирасида қатъий жазо тайинланади”.
 
Флоренс тўфони Атлантика қирғоқларига Жума куни ёпирилди ва бирданига ўз кучини йўқота бошлади. Шамолдан кўриладиган хавф сезиларли даражада камайган бўлиб, соатига 75 километрдан ошмаяпти. Бироқ, ҳанузгача кучли тошқинлар хавфи сақланиб турибди. Чунки довул билан ёғингарчилик оқими ҳам ҳудудга йўналган.
 
Довул сабабли Шимолий ва Жанубий Каролинанинг хавфли ҳудудларидан кўчирилган 27 мингдан кўпроқ аҳоли ҳозирда вақтинчалик бошпаналарда кун кечирмоқда. Юз минглаб кишилар электр таъминотидан узилган. Сўнгги маълумотларга қараганда, табиий офат сабабли 11 киши ҳалок бўлди.
 
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!