Ҳамас вакилининг айтишича , Фаластин ҳаракати Мисрнинг Ғазо бўйлаб ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни қайта тиклаш таклифига "ижобий муносабатда бўлган" , дея хабар беради Associated Press.
Reuters агентлиги хавфсизлик манбаларига таяниб, АҚШ ҳам ташаббусни қўллаб-қувватлагани, Исроил эса ҳозирча жавоб қайтаргани йўқ.
Миср режасига кўра, Хамас ҳар ҳафта беш нафар исроиллик гаровга олинганни озод қилади, Исроил биринчи ҳафтадан сўнг ўт очишни тўхтатишнинг иккинчи босқичига киришади, деб хабар берди Реутерс ахборот агентлиги икки хавфсизлик манбасига таяниб.
Манбаларнинг таъкидлашича, Миср таклифида гаровга олинганларни озод қилиш эвазига АҚШ кафолати билан қамалдаги Фаластин анклавидан Исроилнинг тўлиқ чиқиб кетиши жадвали ҳам бор.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Будапешт шаҳрига амалий ташрифи ташкил этилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.