Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Олмазор туманидаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, унга мансабдор танишлари орқали Шайхонтоҳур туманида жойлашган 4 та умумтаълим мактабининг футбол майдонларини аукцион орқали ижарага олиб бериш эвазига 8500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда МТТ раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқа ҳолатда эса Қорақалпоғистон Республикасидаги туманлардан бирининг мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мазкур бўлим бош мутахассиси билан ўзаро тил бириктирган ҳолда, мактабда фаолият юритувчи ўқитувчини тумандаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари лавозимига тайинланишида ёрдам бериш эвазига ундан 15 млн. сўм талаб қилиб, ушбу пул маблағини бош мутахассис орқали олган вақтида ДХХ, ИЖҚКД ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.