АҚШ Украина можаросининг узоқ давом этишини олдиндан билган. Унда иккита йўл бор...

АҚШ Украина можаросининг узоқ давом этишини олдиндан билган. Унда иккита йўл бор...

Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдамни ошириш орқали Россия муваффақиятининг олдини олишга, шу билан бирга жорий инқирознинг жаҳон иқтисодиёти ва озиқ-овқат хавфсизлигига таъсирини юмшатишга уринаётган бир пайтда Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Украинадаги можаронинг чўзилишига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда The Washington Post ўз манбаларига таяниб ёзмоқда.

Aмерика нашрининг ёзишича, Киевни Россияга чуқур зарба бера оладиган тобора такомиллаштирилган қуроллар билан таъминлаш қарори Ғарбнинг Россия билан беихтиёр кескинлашув хавфини ўз зиммасига олишга тайёрлигини кўрсатади. Қайд этилишича, бундай қўллаб-қувватлаш Украина президенти Владимир Зеленский ҳукуматини хурсанд қилиши мумкин. Бироқ, экспертлар фикрича, Киев ва унинг тарафдорлари бу можарода боши берк кўчага кириб қолишади.

AҚШнинг НAТОдаги собиқ доимий вакили Иво Даалдернинг айтишича, можаронинг боши берк кўчага тушиб қолгани AҚШга қийин танловни қўймоқда: ё Украинага ёрдам беришда ва ҳалокатли статус-квони сақлаб қолишда давом этади, ёки қўллаб-қувватлашдан воз кечиб, Москвага муваффақият қозонишига имкон беради.

AҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг исмини ошкор этмаган мулозимига кўра, Украинадаги воқеалар бошланишидан олдин ҳам Вашингтон глобал оқибатларга олиб келадиган узоқ давом этадиган можаро эҳтимолини кўриб чиқаётганди. AҚШ маъмурияти Киевга қурол етказиб бериш, Россияни санкциялар ва дипломатик изоляция қилиш инқирозни музокаралар йўли билан ҳал қилишга ҳисса қўшишига умид қилмоқда, деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!