АҚШ Сурияда "Aль-Қоида" етакчиси ўлдирилганини эълон қилди

АҚШ Сурияда "Aль-Қоида" етакчиси ўлдирилганини эълон қилди

АҚШ Сурияда "Aль-Қоида" етакчиларидан бирига ҳаво ҳужуми уюштирди, натижада у ўлдирилди. Бу ҳақда AҚШ Марказий қўмондонлиги хабар берди.

“Бугун Сурия шимоли-ғарбида уюштирилган ҳаво ҳужуми" Aль-Қоида"нинг юқори мартабали раҳбари Aбдул Ҳамид ал-Матарни йўқ қилди. Бизда ҳаво ҳужумида яраланган тинч аҳоли ҳақида маълумотлар йўқ”, деди қўмондонлик вакили, майор Жон Ригсби.

Ҳаво зарбаси МҚ-9 дронидан берилган.

Қўмондонликнинг таъкидлашича, бу юқори мартабали жангарининг ўлдирилиши “террорчи ташкилотнинг глобал ҳужумларни яна режалаштириш ва амалга ошириш қобилиятига путур етказади”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!