АҚШ сенатори: Эроннинг нефт объектларини йўқ қилмасак, у ёмон хулқини тўғирламайди

АҚШ сенатори: Эроннинг нефт объектларини йўқ қилмасак, у ёмон хулқини тўғирламайди

Америкалик сенатор-республикачи Линдси Грэм Теҳрон "ўз фитналарини давом эттирадиган бўлса", АҚШ ҳукуматининг Эрондаги нефт объектлари бўйлаб зарба бериш имконияти ҳақида муҳокама қиладиган вақти келгани ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Илгарироқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео Эронни Саудия Арабистонидаги нефтни қайта ишловчи заводларга дронлар ёрдамида ҳужум қилганликда айблади ва Теҳронни жавобгарликка тортишга шунингдек, жаҳон нефт бозори барқарорлиги учун захираларни ажратишга ваъда берди.

"Теҳрон ўз провокациялари ва ядровий бойитиш каби ишларини давом эттирар экан, АҚШ Эрондаги нефтни қайта ишловчи корхоналарга ҳужуми ҳақида ўйлаб кўриш вақти келди. Реал оқибатлар бўлмаса, мисол учун уларнинг нефтни қайта ишловчи корхоналарига зарба бермас эканмиз, Эрон ўз ёмон хулқини тўхтатмайди. Нефтни қайта ишловчи корхоналарга зарба - улар режими учун қудратли зарба бўлади", деб ёзган Грэм ўзининг Twitterида.

Сал олдин Саудия Арабистонидаги иккита нефтни қайта ишловчи заводларда шанбага ўтар кечаси учувчисиз учиш қурилмаларидан амалга оширилган зарба натижасида ёнғинлар келиб чиққан эди. Ёнғинлар мамлакат шарқидаги Абкайк ҳудудида, Saudi Aramco давлат нефт-газ компаниясига қарашли корхоналарда ҳамда Ар-Риёд шарқида жойлашган Хурайс ҳудудида юз берган. Натижада суткасига 5,7 миллион баррели нефтнинг қазиб олиниш ишлари тўхтатилган. Бу эса ушбу мамлакатда ишлаб чиқариладиган нефт ҳажмининг ярмидан кўпини ташкил қилади.

Яман қўзғолончи-хусийлари нефтни қайта ишловчи заводларга уларнинг жангчилари ўн дона дронлар ёрдамида ҳужумни амалга оширганлиги баёноти билан чиқиш қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!