АҚШ Федерал тергов бюроси ўзбекистонликни айғоқчиликка мажбурлаган

АҚШ Федерал тергов бюроси ўзбекистонликни айғоқчиликка мажбурлаган

2012 йилда АҚШга келган Билол федераллар билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлган. Акс ҳолда у мамлакатдан чиқариб юборилиши айтилганди.

Журналист Арун Венугопал ўзбекистонлик иммигрант Билол (исми ўзгартирилган) АҚШ Федерал тергов бюроси томонидан айғоқчиликка мажбурланганини ёзди.

Gothamist нашрида эълон қилинган мақолада таъкидланишича, 2012 йили АҚШга келган Билолнинг виза муддати ўтиб кетганди. 2017 йили Нью-Йорк полицияси, иммиграция ташкилоти мутасаддилари ҳамда ФТБ ходимлари унинг уйига келиб, ноодатий таклифни билдирган.

Ўзбеклар учун ўзбекистонлик айғоқчи

Маълум қилинишича, у билан музокара олиб борган доғистонлик ҳамда славян миллатига мансуб ФТБ ходимлари Билолнинг диний эътиқодига катта қизиқиш билдирган.

У АҚШдаги жиноятчиларни қўлга туширишда кўмаклашса, мамлакатда қонуний қолиши, акс ҳолда чиқариб юборилиши айтилган. Гарчи бу иш билан шуғулланмаган бўлса-да, Билол таклифга кўнади.

Ҳукумат билан тузилган келишувда Билолнинг АҚШда бўлиши ўзининг саъй-ҳаракатига қараб узайтирилиши, агар у ҳамкорликдан бош тортса, дарҳол депортация қилиниши белгиланган.

Билолдан сўралган талаб шуки, у Ўзбекистонда келадиган ватандошлари билан алоқани тиклаб, уларни кузатиб бориши керак эди. У янги иммигрантларнинг диний эътиқоди, сиёсий қарашларини ўрганиб, маълумотларни федералларга айтиб турган.

ФТБ террорчилар ҳужумидан шундай ҳимояланяпти

Миллий хавфсизлик масалалари бўйича Нью-Йорк университети эксперти Фаиза Пателнинг айтишича, ФТБ 11 сентябр воқеаларидан сўнг кўплаб мусулмон иммигрантларни оғдириб олишга ҳаракат қиляпти.

Айни пайтда унинг расмийлар билан муносабатлари жамоатчиликка ошкор бўлгач, Билол депортация мақсадида қўлга олинган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!