АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Эроннинг ички ишлар вазири Эскандар Момений бошчилигида қатор эронлик амалдорларга нисбатан янги санкциялар жорий қилди.
Рўйхатга, шунингдек, эронлик инвестор Бобак Занжони ҳам киритилди. АҚШ томонининг маълум қилишича, у қамоқдан озод этилганидан сўнг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ва давлат тузилмалари фаолиятини қўллаб-қувватловчи лойиҳаларни молиялаштирган.
Бундан ташқари, илк бор Занжони билан боғлиқ бўлган икки криптовалюта биржаси ҳам санкция рўйхатига қўшилди. АҚШ даъволарига кўра, ушбу платформалар орқали ИИҚК эҳтиёжлари учун катта маблағлар айлантирилган.
Аввалроқ Европа Иттифоқи ҳам Эроннинг 15 нафар амалдори ва олти ташкилотига, жумладан ИИВ раҳбари, ИИҚК қўмондонлари ҳамда суд тизими ва кибертузилмалар вакилларига қарши санкциялар жорий қилган эди.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Бир кун аввал Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия БМТга Донбасс, Новороссия ва Қрим халқларининг Гренландия сингари ўз-ўзини идора этиш ҳуқуқини тан олиш ҳақида сўров юборганини маълум қилганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.
АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.
Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.
Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.